

Қилиан Мбаппе XXI асрда бир календар вақти ичида клуб ва терма жамоа учун 60 та гол урган тўртинчи футболчига айланди.
"Реал" ҳужумчиси Ла Лига 14-турида "Жирона"га қарши ўйинда (1:1) 2025 йилдаги 60-голини урди. Жорий йилда Мбаппе ҳисобида "Реал" учун 53 та ва Франция терма жамоаси учун 7 та гол бор.
XXI аср бошидан бери бир йилда Мбаппега қараганда кўпроқ гол урган ўйинчилар фақат қуйидагилардир: Криштиану Роналду (2012 йили 63 гол, 2013 йили 69 гол, 2014 йили 61 гол), Роберт Левандовски (2021 йили 69 гол) ва Лионель Месси (2012 йили 91 гол).



