Хаби Алонсо "Челси"га "Реал"нинг икки футболчисининг олиб келинишини истайди

3 июл 2026, 23:35
"Челси" бош мураббийи Хаби Алонсо Энцо Фернандес жамоани тарк этган тақдирда "Реал Мадрид"нинг икки футболчиси — Орельен Тчуамени ва Арда Гюлерни Лондон клубига олиб келишни истамоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар берди.Манбага кўра, Тчуамени ва Гюлер Жозе Моуринью "Реал" бош мураббийи бўлганидан кейин ўз келажаги борасида иккиланмоқда.

Мадрид клуби француз ярим ҳимоячисини сотиш ниятида эмас. Бироқ агар Энцо Фернандес "Реал"га ўтса, Тчуамени трансферига рухсат берилиши мумкин. Шу билан бирга, "қаймоқранглилар" уни 90 миллион евродан кам маблағга қўйиб юбормайди.

Хаби Алонсо "Реал"да ишлаган даврида ҳам Тчуамени, ҳам Арда Гюлер билан ишлаган ва уларнинг имкониятларини яхши билади. Шу боис испаниялик мутахассис ҳар икки футболчини "Челси"нинг янги лойиҳасида муҳим фигура сифатида кўрмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport.es