Илгиз Танташевнинг ЖЧдаги тақдири маълум

6 июл 2026, 09:35
Франциянинг RMC Sport нашри хабарига кўра, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ўзбекистонлик ҳакам Илгиз Танташевга нисбатан расмий оммавий санкциялар қўлламайди.

Бу қарор унинг 2026 йил 4 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Франция ва Парагвай (1:0) терма жамоалари ўртасидаги жанжалли учрашувдаги ҳакамлиги билан боғлиқ. Очиқчасига жазо берилмаса-да, ФИФА "жимжит" санкцияларни ишга солади — манбаларга кўра, Танташев жорий мундиалнинг плей-офф босқичидаги бошқа ўйинларига тайинлов олмайди. Бу эса амалда унинг ушбу турнирдаги фаолияти якунланганини англатади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›