

Унга кўра, жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду пайшанба кунги машғулотларни ўтказиб юборган. Аввалроқ Роналдуга бурун бўшлиқларининг яллиғланиши (синусит) ташхиси қўйилганди. У ҳали ушбу касалликдан тузалмаган. Ҳужумчи ушбу сабаб туфайли Италия Кубоги доирасида “Удинезе”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборган. Энди футболчи 19 январда бўлиб ўтадиган А Cерия 20-тури доирасидаги “Парма”га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юбориши кутилмоқда.



