"Рома" Заньоло бўйича барча таклифларни рад этди

Sherzod Nurmatov
18 авг 2022, 23:41
Римликлар футболчига умид билдиришмоқда.

"Рома" ёзги трансферлар вақтида ярим ҳимоячи Николо Заньоло бўйича тушган барча таклифларни рад қилди. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

Римликлар футболчини 60 миллион еврога сотишга тайёр эди, аммо ҳеч ким бундай пулни таклиф қилмаган. Томонлар яна камида 1 мавсум бирга ўтказишга ва шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар. 23 ёшли ярим ҳимоячининг "бўрилар" билан амалдаги битими 2024 йилнинг июнигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport