"Рома" Пеллегрини билан шартномани 2025 йилга қадар узайтирмоқчи

Alisher
16 июн 2021, 11:48
"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг маълумотига кўра, Рим клуби раҳбарияти 24 ёшли италияликни сақлаб қолмоқчи ва унга 3 миллион евролик 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, томонлар ўртасидаги амалдаги битим 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Пеллегрини 2020/21 йилги мавсум 47та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira