

Ҳозирги мураббийлар штаби бельгиялик футболчининг ўйинларидан қониқмаяпти. Унинг доимий жароҳатлари эса салбий таассурот қолдирмоқда.
"Реал Мадрид" келаси мавсумда уни ижарага бериш вариантини кўриб чиқмоқда.
Агар Мбаппе трансфери амалга ошса, Азар клубда деярли ўйнай олмайди, ўйин амалиёти ҳажми янада қисқаради. Ягона вариант – ижара. Агар футболчи бошқа клубда ўйнаб кета олса, арзон нархда сотилади.
Қайд этиш керакки, мадридликларнинг ёздаги вазифаси маош фондини қисқартиришдир. Азар йилига 15 миллион евро олади.



