

Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди ва ягона голга Мбаппе муаллифлик қилди.
"Биз Парагвайга кўрсатиб қўйдик: агар улар ифлос ўйнашни исташса, биз ҳам ифлос ўйнай оламиз... Агар улар бизни ҳақорат қилишса, биз ҳам худди шундай жавоб берамиз. Агар қўлимизни лой қилишга тўғри келса, буни қиламиз. Улар бизни майдонга смокингда чиқади деб ўйлашган шекилли, ваҳоланки, биз ҳам ифлос ўйнашни биламиз", — дея Мбаппенинг сўзларини иқтибос келтирди журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида парагвайликлар Мбаппени мувозанатдан чиқариш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди: уни туртишди ва ҳақорат қилишди. Финал хуштаги чалинганидан кейин ҳам Жанубий Америка вакиллари мушталашув келтириб чиқаришга уринишди, бироқ бу иш бермади. Мбаппе барча провокацияларга фақат кулиб жавоб қайтарди.



