"Реал" трансфер бозорини "портлатмоқчи"
27 мар 2021 15:23
Янгиликлар
"Реал" трансфер бозорини "портлатмоқчи"
Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида катта ўзгаришларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Испан нашрларининг хабарига кўра, "қироллик клуби" ёзда таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқчи. Жумладан, Марсело, Вальехо, Одриозола, Мариано, Иско, Бэйл, Браим Диас ва бошқа футболчиларни сотиб юбориш орқали харидлар учун ҳам пул ишлаб олишни кўзлаб турибди. Футболчилар сотувидан "Реал" тахминан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Шунингдек, испан гранди таркибни кучайтириш вариантларини ҳам ўрганиб чиқмоқда. Бунинг учун клуб шу йил ёзда бир йўла ҳам Холанд, ҳам Мбаппе трансферини амалга оширмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар