"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда

Aslanov Jasurbek
12 янв 2026, 23:21
"Реал" қишки трансферлар ойнасида ҳеч кимни сотиб олмайди.

"Реал Мадрид" январь ойида янги футболчилар билан шартнома имзолашни режалаштирмаяпти. The Athletic нашрининг хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти қишки трансферлар борасидаги ўз позициясини ўзгартирмаган. Клуб мутасаддиларининг фикрича, жамоанинг ҳозирги таркиби мавсум якунига қадар Ла Лига, Испания Кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиблик учун курашишга қодир.

Қайд этилишича, "Реал" қишда трансфер амалга оширишдан чўчимоқда. Бунга сабаб — январь ойида бозорда яхши вариантлар камлиги ва мавжуд номзодларнинг нархи ҳаддан ташқари баланд бўлишидир.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда мадридликлар Ла Лигада 19 турдан сўнг 45 очко билан 2-ўринда боришмоқда ва пешқадам "Барселона"дан 4 очкога ортда қолишяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic