

Манбага кўра, "Флуминенсе" вингери Луис Энрике "қаймоқранглилар" трансфер рўйхатидан жой олди.
Агар "қироллик клуби" 20 ёшли футболчини қўлга киритса, у "Кастилья" қайдномасига киритилади.
Энрикенинг трансфер қиймати – 3,5 миллион евро. У "Флуминенсе" сафида 76 ўйинда 7 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.


