"Барселона" жароҳатланган Леннарт Карлга қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
9 июн 2026, 16:10
"Барселона" "Бавария" ярим ҳимоячиси Леннарт Карлни келажакдаги трансфери сифатида кўрмоқда.

Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, 18 ёшли немис футболчиси Бундеслигадаги ажойиб мавсумидан сўнг каталонияликларнинг эътиборида. Бироқ Карль машғулотларда жароҳат олгани учун ЖЧ-2026 финал босқичини ўтказиб юборади.

Карль 2025 йилнинг июнидан бери "Бавария"да ўйнаб келмоқда ва унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсум ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 40 ўйинда 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt унинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo