"Барселона" "Бавария" ёш истеъдодига эътибор қаратмоқда

Sherzod Nurmatov
12 июн 2026, 14:20
"Барселона" ёшларга имконият бериши билан машҳур.

Бироқ Каталония клуби нафақат ўзининг ёшлар академияси ўйинчиларига, балки бутун Европадан келган ёш истеъдодларга ҳам эътибор қаратади.

“Mundo Deportivo“ "Камп Ноу"да аллақачон ижобий скаут ҳисоботларини олган ва мутахассисларнинг ҳам ҳайратига сазовор бўлган ёш футболчилар рўйхатини эълон қилди. Булар:

Леннарт Карль (18) — "Бавария"

Кис Смит (20) — АЗ

Родриго Мора (19) — "Порту"

Люис Милей (20) — "Ньюкасл"

Иброҳим Маза (20) — "Байер"

Каталония клуби улардан бирортасини сотиб олиш учун бирон бир ҳаракат қиладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум, аммо "Барселона" уларни фаол равишда кузатиб бориши таъкидланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo