

Учрашувда ҳисобни 12-дақиқада Карим Бензема очди. У Ферлан Мендига ишлатилган қўполлик сабаб белгиланган пенальтини голга айлантирди.
Қайд этиш жоиз, “Реал” аввалги икки турда “Атлетик” (1:0) ва “Хетафе” (1:0) жамоаларига қарши баҳсларда ҳам пенальти тепиш имкониятига эга бўлган ва уларни Серхио Рамос голга айлантирган эди.
“Реал” 2006 йилдан бери илк бор Ла Лигада кетма-кет учта ўйинда пенальти тепиш имкониятига эга бўлди.



