"Реал" бу мавсум Ла Лига уй ўйинларида ғалаба қозонмади + ФОТО
Tolibjon Qosimov
21 сен 2017, 19:08
Кеча тунда Испаниянинг амалдаги чемпиони "Реал" ўз майдонида "Бетис"га имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, мадридликлар Испания чемпионатида мавсумнинг дастлабки учта уй ўйинида ғалаба қозона олмадилар. Бундай ҳолат "Реал" тарихида учинчи бор содир бўлди. Бундан аввалги ҳудди шундай икки ҳолатда ҳам "Реал" чемпионатни олтинчи ўринда тугатган.