Райола Доннаруммани «Интер»га таклиф қилди
29 апр 2017 09:17
Янгиликлар
Райола Доннаруммани «Интер»га таклиф қилди
«Милан» посбони Жанлуижи Доннарумманинг агенти Мино Райола уни «Интер»га таклиф қилди.
«Интер»нинг хитойлик хўжайинлари 18 ёшли Италия терма жамоаси дарвозабонини сотиб олишга қарши эмаслар.
Бироқ «Милан» Доннаруммани сотса ҳам фақат хориж клубига сотмоқчи. Айтишларича Райоланинг «Интер» билан алоқага чиққани дарвозабоннинг «Милан» билан шартномани узайтириши учун ўзига хос тактик йўл экан.
«Милан»нинг сўнгги таклифи йилига 3,5 миллион евро ва Доннарумма учун сардорлик боғичидан иборат эди. Райола эса дарвозабонинг бошқа клубга сотувидан тушган пулнинг 15 фоизига эга бўлмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар