

Қайд этилишича, Лондон клуби раҳбарияти “Интер” сардорини сотиб олишга жиддий киришган. Ва биринчи расмий таклифни юборишга ҳам улгурган. Аввалроқ Икардига “Реал” ва “Бавария” қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар берилган эди. “Интер” эса улардан 110 миллион евро сўрагани айтилганди. Аммо расмий сўровни фақатгина “Челси” юборган. Хабар берилишича, “Челси” қолган жамоалардан биринчи бўлиб савдога кириш мақсадида илк таклифни билдириб қўя қолган.



