UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  15 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  2 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  19 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  16 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  8 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  417 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  2 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  34 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди Янгиликлар

Қўқонлик болалар футбол бўйича Республика турнирида совриндор бўлишди

Теглар :  Қўқон
1-7 ноябрь кунлари, Бухоро шаҳрида 2005-2010 йилларда туғилган болалар ўртасида, “Ўзбекистон Республикаси конститутцияси куни”га бағишланган футбол турнири бўлиб ўтди.

Турнирда республикамизнинг турли вилоятларидан футбол академиялари ҳамда футбол мактабларининг тарбияланувчилари иштирок этишди.

Мазкур турнирда Қўқон шаҳридаги “Аҳмадхон” футбол мактабининг 2009-2010 йилларда туғилган футболчилардан иборат бўлган жамоаси ҳам иштирок этиб, совринли ўрин ҳамда кубок билан қайтишди.

Қўқонлик таниқли футболчи Рустамжон Аъзамов мураббийлигидаги болалар кеча “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбарлари, “Қўқон-1912” футбол клуби мураббийлари ҳамда болажонларнинг ота-оналари томонидан карнай-сурнай садолари остида, тантанали равишда кутиб олинди. Ёш футболчиларга комплекс раҳбарлари ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари томонидан гуллар ҳамда эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Болажонларни “Аҳмадхон” спорт комплекси раҳбари Шавкатжон Шарипов ҳамда “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёржон Ашурматовлар қизғин табрикладилар. Уларга келажакда омад тилаб, Қўқон шаҳри шаънини , республикамиз шаънини турли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирдилар.

- Қўқон шаънини муносиб ҳимоя қилиб келганларингдан жуда хурсандмиз. Мураббийлар, ота-оналар номидан сизларга катта раҳмат. Ўйлайманки бу ғалабалар ҳали давомли бўлади. Ишонамизки келажакда бунданда катта зафарларга эришасизлар. Сизлар “Қўқон-1912” жамоасининг ҳамда республикамиз футболининг келажагисизлар. Келажакда мана шу йўсинда меҳнат қилишдан тўхтамасаларинг мамлакатимизнинг турли ёшдаги терма жамоаларида, чет эл клубаларида тўп суриш имконига эга бўласизлар. Сизларга келгуси фаолиятларингда омад тилайман. Ҳеч қачон жароҳат олманглар. Совға сифатида жамоамиз футболчиларининг имзолари туширилган ушбу футбол тўпини қабул қиласизлар- деди жумладан Бахтиёр Ашурматов.

Бухородаги турнирнинг “энг яхши мураббий” номинациясида “Аҳмадхон” футбол клуби мураббийи Рустамжон Аъзамов ғолиб деб топилди.
- Жамоамиз Бухородаги турнирда “Хоразм-Машъал”, “Бухоро”, “Насаф” ва “Марғилон” каби футбол академиялари тарбияланувчилари устидан ғалаба қозониб , мусобақа ғолиблари сафидан ўрин олди. Болаларимиз қилган меҳнатларимизни рўёбга чиқариб, юзимизни ёруғ қилгани бизни хурсанд қилди. Турнирда турли номинациялар бўйича совриндорлар аниқланди. Қувонарлиси “Аҳмадхон” футбол мактабимиз болажонлари энг кўп совринларни қўлга киритишди. Мусобақанинг “энг яхши ёш футболчиси” Шакаров Зоҳиршоҳ, “энг яхши ҳимоячиси” Мансуров Муҳаммадризо, “энг яхши ярим ҳимоячиси” Зайниддинов Муҳаммадрашод, “энг яхши ҳужумчи” номинациясида эса Жўрабоев Аюбхонлар ғолиб бўлишди. “Аҳмадхон” футбол мактабида тажрибали мураббийлар Баҳром ака Хакимов, Баҳром Азимов, Равшан Турсунов каби мураббийлар билан биргаликда турли ёшдаги болалар билан ишлаяпмиз. “Қўқон-1912” жамоаси мураббийлари Бахтиёр Ашурматов , Зоҳид Нурматовлар ҳам бизга беътибор эмаслар. Улар ҳам машғулотларимизга келиб ўзларининг маслаҳатларини бериб боришади. Бу ерда раҳбаримиз Шавкатжон ака Шарипов ҳамда Асқар ака Усмоновлар бизга ҳамда болаларга машғулотлар ўтказиш, мусобақаларда иштирок этиш учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Олдинда режаларимиз катта. Яқинда Қозоғистон республикасида болалар ўртасида ҳалқаро мусобақа бўлиб ўтади. Ҳозирги кунларда мана шу мусобақада иштирок этиш учун ташкилотчилар билан музокаралар олиб боряпмиз. Мақсадимиз Қўқон футболига , Ўзбекистон футболига муносиб футболчиларни етиштиб бериш –деди Бухородаги турнирнинг энг яхши мураббийи деб топилган Рустамжон Аъзамов.

Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан дастурхон ёзилиб , ёш футболчилар ҳамда мураббийлари шарафига зиёфат берилди.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика