UZ

Сўнгги янгиликлар

14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  0 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  13 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  3 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  14 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  33 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  8 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   1

“Қўқон-1912” машғулотларга киришди Янгиликлар

“Қўқон-1912” машғулотларга киришди

Теглар :  Қўқон-1912
Ғузордаги учрашувдан кейин футболчиларимизга кичик таътил берилганди.

Ўша таътил якунланиб, машғулотлар бошланди. Кеча соат 16:00да “Қўқон-1912” аъзолари “Марказий” ўйингоҳда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.

Туғилган кун

Кеча жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси – Қувондиқ Рўзиев туғилган кунини нишонлади. Машғулотдан олдин клуб аъзолари ушбу футболчимизни таваллуд айёми билан табриклашди.

Бугундан бошлаб…

Кечаги машғулот бир ярим соат давом этди. Бугундан эътиборан Рустам Абдуллаев шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Чемпионат баҳслари якунига етган сари қўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қиммати ошиб бораверади. Буни яхши англаган вакилларимиз машғулотларга зўр беришмоқда.

Жаҳоратлар

Жамоамиз Ғузор шаҳрига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг жароҳат олгани туфайли катта йўқотиш билан борганидан хабарингиз бор. Лекин шундай бўлса-да, бир очко қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ.

Бугунги кунга келиб, жароҳатланган ўйинчиларнинг аксарияти сафга қайтган. Фақат кечаги машғулотда Баҳодир Акрамов ва Фурқат Ҳасанбоевлар якка ҳолда шуғулланишди.

Назорат учрашуви

Олий лигада юзага келган кичик танаффусда ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик мақсадида мураббийлар штаби назорат учрашувини ўтказишга қарор қилган. Айни дамда спарринг рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу учрашув 9 октябрь кунига режалаштирилган. Рақиб ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика