UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  25 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда Янгиликлар

"Қўқон-1912": Машғулотлар давом этмоқда

Янги мавсумга тайёрларликни бошлаб юборган "шунқорлар"нинг машғулотлари давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Куннинг биринчи ярмида тренажёр залида шуғулланган футболчилар, кечки пайт майдонда тўп билан ишламоқдалар. Кеча бўлиб ўтган машғулотда ҳимоячи Алишер Саматов жиддий жароҳат олган. Шифокорлар Саматовнинг оёғи сингганлигини айтишмоқда. Алишер Саматов қанча муддатга сафдан чиққанлиги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади. Биз футболчига тезроқ соғайиб майдонга қайтишини тилаб қоламиз.

Кечадан машғулотларга жамоанинг икки етакчи футболчилари , Мурод Холмуҳаммедов ҳамда Қувондиқ Рўзиевлар қўшилишди. Кечки пайт бўлиб ўтган машғулотлар, кеча туғилган кунини нишонлаётган, жамоа сардори Мурод Холмуҳаммедовни табриклаш билан бошланди. Жамоа аъзолари Муроджонга узоқ умр, мустаҳкам соғлик ва келгуси фаолиятига омад тилашди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигида ўтган машғулотларда футболчилар тўп билан муомала қилиш бўйича турли машқларни бажариб кўришди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика