ПСЖ Тухелга шартнома бекор қилиниши ортидан 6 млн евро тўлайди
28 дек 2020 10:37
Янгиликлар
ПСЖ Тухелга шартнома бекор қилиниши ортидан 6 млн евро тўлайди
ПСЖ собиқ бош мураббийи Томас Тухель собиқ клуби билан шартнома эрта якунлангани ортидан товон пули борасида келишувга эришди.
Германиялик мутахассис меҳнат шартномаси бекор қилиниши ортидан 6 миллион евро олади.
Унинг ўрнига Лондонннинг "Тоттенхэм" ва Каталониянинг "Эспаньол" клубларидаги фаолияти орқали таниш бўлган аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино бош мураббий бўлади.
Тухель эса Европада катта талабга эга бўлмоқда. Мутахассисга "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар