"Арсенал" Райс билан шартномани узайтиришга яқин

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2026, 16:50
Лондон клуби яқин вақт ичида ярим ҳимоячи Деклан Райс билан битим узайтирилганини эълон қилиши мумкин.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, 27 ёшли англиялик футболчи билан янги келишув бўйича музокаралар якуний босқичда. Райснинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган бўлиб, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.

Ярим ҳимоячи вингер Букайо Сака билан бир қаторда "Арсенал"нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланади.

Эслатиб ўтамиз, Райс 2023 йилнинг ёзида "Вест Хэм"дан "Арсенал"га ўтганди. Хавбек жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com