

Футболчи миллий терма жамоа йиғинига етиб келиш жараёнида чемоданларидан бири йўқолганини маълум қилди.
"Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, ҳозир тонгги соат тўрт. Етиб келдим, базага кетяпман. Қандайдир бемаъни вазият. Чемоданларимдан бирини йўқотишди. Яхшиямки, бутсаларим ўша чемоданда эмас экан. Ҳеч бўлмаганда машғулот ўтказишга оёқ кийимим бор.
Чемодан келмаслиги аллақачон маълум бўлса ҳам, кутишимни айтишди. Кутдик, ҳужжатларни расмийлаштирдик. Кейин эса юкни фақат у кимнинг номига расмийлаштирилган бўлса, ўша одам олиб кетиши мумкинлигини айтишди.
Етказиб беришни таклиф қилишди. Муаммо йўқ, фақат икки кун ичида етказишар экан. Аммо мен эртага ёки энди индинга Ўзбекистонга учиб кетаман. Мариша эса Краснодарга кетади. Унда чемоданни кимга етказиб беришади?
Хуллас, йиғин ажойиб бошланди. Раҳмат", – деди Сафонов.
Эслатиб ўтамиз, Россия миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Баҳс "Пахтакор" марказий стадионида соат 20:00 да бошланади.
Валерий Карпин шогирдлари 17 ноябрь куни эса Краснодарда Венесуэла терма жамоасини қабул қилади.



