UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  0 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  1 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  38 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  2 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2 15:17Де Хеа "Женоа"га ўтмайди – унинг талаблари клуб учун жуда юқори. Дарвозабонда МЛС ва Саудия Арабистонидан вариантлар бор  2 14:49Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин  2 14:21Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди  5 13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  2 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  8

Превью: Устоз ва шогирд тўқнашуви, адашиб қолган "Лестер"ни Мадридда қандай саргузашт кутмоқда? Янгиликлар

Превью: Устоз ва шогирд тўқнашуви, адашиб қолган "Лестер"ни Мадридда қандай саргузашт кутмоқда?

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган қиймати финалга тенг яна бир тўқнашув бугун футбол жамоатчилигининг диққат эътиборида бўлади.


Гап "Бавария" ҳамда "Реал" қарама-қаршилиги ҳақида кетаётганини барча пайқагани аниқ.

Кеча маълум сабабларга кўра, "Боруссия" - "Монако" учрашуви ҳам қолдирилганди. Шу боисдан бугун чорак финалнинг учта беллашуви ўтказилади.
Испанияда Диего Симеоне Шекспирнинг "Лестер"ини меҳмон қилади.

Даҳшатли тўқнашув олдидан "Бавария" ўз чемпионатида азалий ва асосий рақиби ҳисобланган "Боруссия"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бу эса жамоанинг муҳим баҳс олдидан кайфиятини кўтарди. Карло Анчелотти энг катта ютуғи, бу жамоа мавсумнинг энг қайноқ ва асосий қисмига ўзининг оптимал спорт формасига кириб олгани бўлди. Аввалги йилларда "Бавария"га айнан шу тонус етишмаётганди. Анчелотти бу вазиятда балансни тўғри тақсимлади ва тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борди.
"Бавария"нинг ички чемпионатдаги ишлари аъло. Европа чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида ҳам "Арсенал"ни қандай тор-мор этгани жамоанинг ушбу турнирда ўзини қандай ҳис этаётганини кўрсатиб турибди.
Ушбу мавсумда ажойиб ва фантастик ўйин кўрсатаётган Роберт Левандовскини "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши номаълум бўлиб тургани, Хуммельснинг машғулотда жароҳат олиб сафдан чиққани Анчелоттининг қийнаб турган ҳолатлардан бири. Лекин Роберт хусусида якуний қарор бугун чиқарилади. "Бавария"нинг асосий "снайпери" балки майдонга тушар. Хуммельсни ўрни эса жорий мавсумни жуда яхши ўтказаётган Мартинез билан тўлдирилади. Лекин таркибдаги бу ўзгаришлар жамоа ўйини стратегиясини бузиб қўймайди. Ўша режа, ўша тактика ва ижрочилар ўрин алмашишади. Томас Мюллер ва Нойерни "Реал" билан бўладиган учрашувгача таркибга қайтгани ҳам айни муддао бўлди. Акс ҳолда Анчелотти ҳақиқий бош оғриқлар гирдобида қолиб кетиши тайин эди.
Айни пайтдаги "Бавария" ўз майдонида исталган жамоани истаган куйига солиб қўйиши мумкин.

"Реал" жамоаси Мюнхенга ҳимоядаги муаммолар билан етиб келмоқда. Зидан бошчилигидаги жамоа шундоқ ҳам ҳимоядаги тартибсиз ўйини орқали жуда кўп азият чекди жорий мавсумда. Устига-устак Пепе ўтган баҳсда жароҳат олди, Варан эса сал аввалроқ сафдан чиққанди. "Қаймоқрангликлар" бугун ҳимоя марказида Начо ҳамда Рамос тандемини ўйнатишга мажбурлар. Рамос эса анча эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилиши талаб этилади. Чунки "Реал"нинг ҳалоскорида битта сариқ карточка мавжуд. Агарда ҳимоячи бугун ҳам огоҳлантириш олса, унда жавоб баҳсида жамоасига кўмаклаша олмайди. Захирада эса марказия ҳимоячилар деярли қолмаган. Рамосга ўринбосар бўлиши мумкин бўлган номзодларнинг барчаси "лазарет"ни тўлдириб ўтиришибди.
Зидан бугун ўз устози Анчелоттига қарши юриш қилишга уриниб кўради. "Реал"нинг Ла Лигадаги иштироки ҳозирча рисоладагидек кечмоқда. ЕЧЛда эса жамоа амалдаги ғолиб сифатида бош совринни муносиб ҳимоя этишни мақсад қилган. "Реал" бугун қарши ҳужумга таяниб ўйнаши кундек равшан. "Бавария" "Альянц Арена"да биринчи рақам билан ўйнашга кўниккан ва бугун "Реал" ҳимоячиларига етарлича босим бўлиши табиий. Агарда жамоанинг ҳимоя чизиғи ушбу босимга дош бера олса, унда мадридликлар қарши ҳужумда ўз омадларини синаб кўришларига имкон топишади. Бу борада эса Роналду, Бэйл ва Бензема жонбозлик кўрсатади.

Зидан жамоаси меҳмонда гол уриб олиши ва имкон қадар мағлубиятга учрамасликка ҳаракат қилади. Агарда бу ишни уддалай олишса, кейинчалик "Бавария"га "Сантьяго Бернабеу"да муаммолар туғдиришади.
Бу тўқнашув тақдири Мадридда ҳал этилади. Шу боисдан ҳам Мюнхендаги учрашувда жамоалар жавоб беллашувида қийналмаслик учун ўз имкониятларини яхшилаб олишга эътибор қаратишади.

"Бавария"нинг хавфли футболчилари ҳақида гап кетганда, албатта аввало яна ўша машҳур тандем: "Роббери" тилга олинади. Ушбу икки футболчи ниҳоят яна жароҳатлар гирдобидан қутулишди ва биргаликда рақибларини довдиратиб қўйишмоқда. "Бавария" таркибида ушбу икки футболчи бир вақтнинг ўзида бошланғич таркибда бўлишса, унда бу ҳар қандай рақиб учун ёқимсиз ҳолат.
Шу ўринда, "Бавария"нинг асосий фигурасига айланган Тьяго Алькантара хусусида алоҳида тўхталмоқ лозим. Алькантара Анчелотти қўл остида чинакамига порлади ва жамоанинг етакчи футболчисига айланди. "Бавария"нинг ҳужумларига йўналиш ва безак берувчи футболчи бу шубҳасиз Алькантара.
Роберт Левандовски ҳақида ортиқча гапга ҳожат йўқ. Польшалик "ўқ отар" "Бавария" таркибида жорий мавсумда барча мусобақаларда жами 35 маротаба гол уришни уддасидан чиққан. Ҳужумчининг ушбу натижалари уни қандай спорт формасида эканлигини ва жамоа учун нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб турибди.


"Реал"нинг хавфли ва "Бавария" эҳтиёт бўлиши керак бўлган футболчилари ҳам жуда кўплаб топилади. "Реал"да жамоавий ўйиндан ҳам кўра номлар кўп. Зидан қўл остида асосан захирада қолиб кетаётган футболчиларнинг исталганидан хавф кутиш мумкин. Роналду, Бэйл, Бензема, Кроос, Модричдан ташқари Мората, Хамес, Иско, Васкес каби футболчилар ҳам кучли ижрочилар саналишади.
Шунингдек, "Реал"нинг мудофаа чизиғи вакиллари Марсело ва Рамосдан ҳужумчилардан кам бўлмаган хавфни кутиш мумкин. Айниқса Рамос стандарт вазиятлари пайтида рақибларнинг асосий "киллери" ҳисобланади. Хусусан охирги йиллар, ЕЧЛдаги муҳим баҳслар ва жорий мавсумда Рамос жуда кўплаб ўйинларда жамоасини қийин паллалардан бир ўзи олиб чиқиб кета олди. Марсело эса ҳужумларни ташкил этиш бобида жаҳондаги энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.
Лекин "Реал"нинг биринчи рақамли юлдузи Роналду айни пайтда ўзининг юқори спорт формасида эмас. Ҳозирги "Реал"нинг муваффақиятлари "калити" бу жамоавий бирдамлик ва характер.

"Бавария" Пеп Гвардиола давридаги Мюнхенда қолган доғ, ўша аламли 0:4 ҳисобидаги мағлубият учун ҳам "Реал" билан ўйинни жуда интизорлик билан кутмоқда. Ўшанда айнан Карло Анчелотти қўл остида "Реал" Гвардиоланинг "Бавария"сини "уялтириб" кетганди. Энди эса бош қўмондон ўзгарди, Анчелотти тақдир чархпалаги билан "Бавария"да пайдо бўлди. Ўша пайтдаги Анчелоттининг ёрдамчиси бўлган Зидан эса "Реал" бошқарувида.
Бугун эса устоз ва шогирд ўзаро дуч келишмоқда.

Thiago vs Kroos

"Бавария"нинг "Реал"га, Зиданнниг эса Анчелоттига айтар гапи бор. Балки Анчелотти Зиданга кўрсатмаган, ўргатмаган ўгитларини амалда унга кўрсатар? Кўрамиз.
Фантастик тўқнашувдан завқ олишни унутманг!
Бошланиш вақти 23:45, Мюнхенда, давоми эса бир ҳафтадан кейин Мадридда бўлади.
Бу "триллер"ни ўтказиб юборманг!


Куннинг иккинчи жуфтлигида "Лестер"га осон бўлмайди. "Висенте Кальдерон"да қандай рақиблар чорасиз қолмаган дейсиз. "Лестер" қанчалик шовқин кўтармасин, барчани лол қолдирмасин, ЕЧЛ чорак финалида, "Атлетико" фонида аутсайдер сифатида гавдаланади.
"Лестер"га ҳурматни сақлаган ҳолда шуни айтиш мумкинки, "Атлетико" бу фақатгина Европа лигасида шердек кўринадиган, ЕЧЛда иродасиз ўйнайдиган "Севилья" эмас. Диего Симеоненинг "қўшини" ЕЧЛда ўз обруйи ва катта салоҳиятга эга кучли жамоа. Қисқа қилиб айтганда, "Атлетико" "Лестер" учун "қўрқинчли" рақиб.

"Лестер"га фақатгина юксак омад ва "Атлетико"нинг рақибни менсимай майдонга тушиши ёрдам бериши мумкин. Лекин "Севилья"дан кейин Диего Симеоне "Лестер" билан ўйинга жамоани қандай тайёрлаш кераклигини ўқиб олган бўлиши керак. Акс ҳолда "Лестер" эртаги ЕЧЛда давом этаверади...

Кеча учрашув қолдирилган жуфтликда футбол ишқибозларини чиройли ва очиқ футбол кутаётгани аниқ. Дортмундда бугун 100% футбол намойиш этилади. Томас Тухель ҳам, Леонарду Жардим ҳам ҳужумкор футбол тарафдорлари ҳисобланишади. "Монако"нинг ёш истеъдодли, иқтидорли футболчилари нималарга қодир эканлигини барча кўрди. "Манчестер Сити" ҳамда Пеп Гвардиолага "мастер-класс" кўрсатган Жардимнинг "Монако" номли "қўшини"дан ҳозирда барча ҳайиқмоқда. Бунга эса уларнинг ажойиб ўйинлари ва тажовузкор ҳужумлари сабаб.

Килиан Мбаппе, Радамель Фалькао, Фабиньо, Бернарду Сильва каби футболчилари айни пайтда ўзининг энг юқори спорт формасида, десак муболаға бўлмайди. Айниқса Килиан Мпаббенинг жозибадор ўйинлари барчада бирдек илиқ таассурот қолдирмоқда.

"Боруссия" эса ЕЧЛнинг катта ўйинларида иштирок этиш тажрибасига эга. Жамоа таркиби ҳам тажрибали ва ёш истеъдодли футболчилар билан бойитилган.

Дортмундликлар етакчиси Марко Ройснинг ушбу беллашувда қатнашиши ҳозирча сўроқ остида турибди. Футболчи жамоа машғулотларига иштирок этди ва Томас Тухель охирги дақиқаларда якуний қарорни қабул қилишини матбуот анжуманида маълум қилди.

Бу тўқнашувда мухлислар зерикиб қолмасликлари кафолатланади.

"Сигнал Идуна Парк"да "Боруссия"нинг имкониятлари юқорироқ. Лекин ҳар иккала жамоа ҳужумга асосланган футбол ўйнашлари ва уларнинг энг ожиз нуқталари ҳимоя эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу жуфтликда барча нарса руй бериши мумкин. Шуниси аниқки, ушбу баҳс голларга бой бўлади.  

ЕЧЛ, чорак финал.

Дастлабки ўйинлар.

"Боруссия" Дортмунд - "Монако" (21:45)

"Сигнал Идуна Парк" стадиони.

Бош ҳакам
: Даниеле Орсато (Италия)

"Боруссия"
: Бюрки; Пищек, Папастатопулос, Бартра, Шмельцер; Вайгль; Дембеле, Кагава, Пулишич, Геррейру; Обамеянг.

Ўйнамайди
: Гетце (шамоллаган), Шюррле (жароҳат), Дурм (мушак)

Сўроқ остида
: Ройс (орқа мушак сони)

Дисквалификация хавфида турган футболчилар
: Геррейру, Шмельцер

"Монако"
: Субашич; Фабиньо, Раджи, Глик, Менди; Моутинью, Силва, Лемар; Мбаппе, Фалькао, Жермен.

Ўйнамайди
: Бакайоко (дисквалификация), Сидибе (кўрчак), Боскилья (тўпиқ), Каррильо (пах)
Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Фабиньо, Жемерсон, Жермен, Сидибе.

Ўзаро ўйинлар тарихи:
Бу жамоалар илк маротаба ўзаро дуч келишди.


"Бавария" - "Реал" (23:45)

"Альянц Арена" стадиони.

Бош ҳакам
: Никола Риццоли (Италия)

"Бавария"
: Нойер; Лам, Хави Мартинес, Боатенг, Алаба; Видаль, Алонсо, Тьяго Алькантара; Роббен, Левандовски, Рибери.
Ўйнамайди: Хуммельс (тўпиқ)
Сўроқ остида
: Левандовски.
Дисквалификация хавфида турган футболчи
: Боатенг

"Реал": Навас; Карвахаль, Рамос, Начо, Марсело; Каземиро, Кроос, Модрич; Бейл, Бензема, Роналду.
Ўйнамайди: Пепе (жароҳат), Варан (орқа мушак сони)
Дисквалификация хавфида турган футболчилар
: Модрич, Рамос

Ўзаро ўйинлар тарихи:
"Бавария" ҳамда "Реал" қарама-қаршилигида кичик устунлик мюнхенликлар тарафида.
"Бавария"да 9 ғалаба, "Реал"да 8 ғалаба. Бир учрашувда дуранг қайд этилган.
Тўплар нисбати: 24-25.



"Атлетико" - "Лестер" (23:45)

"Висенте Кальдерон" стадиони.

Бош ҳакам
: Ёнас Эрикссон (Швеция)

"Атлетико"
: Облак; Хуанфран, Савич, Годин, Филипе Луис; Карраско, Габи, Коке, Сауль; Гризманн, Торрес.
Ўйнамайди: Гамейро (тўпиқ мушаклари), Тьягу (тизза), Мойя (орқа сон мушаклари), Врсалько (тизза), Аугусто Фернандес (тизза)
Сўроқ остида
: Гамейро (мушак)
Дисквалификация хавфида турган футболчи
: Хосе Мария Хименес

"Лестер"
: Шмейхель; Симпсон, Беналуан, Хут, Фухс; Махрез, Дринкуотер, Ндиди, Олбрайтон; Оказаки, Варди.
Ўйнамайди: Морган (бел), Менди (тўпиқ), Ваге (елка)
Дисквалификация хавфида турган футболчилар: Хут, Ндиди, Слимани, Варди

Ўзаро ўйинлар тарихи:
Бу жамоалар илк маротаба тўқнаш келишди.


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика