ЖЧ-2026. Миср нимчорак финалга йўл олди, Осиёдан ҳеч ким қолмади

4 июл 2026, 01:50
ЖЧ-2026нинг 1/16 финалидан ўрин олган Австралия - Миср баҳси ўтказилмоқда.

Учрашув зерикарли ўтди. Ҳисобни мисрликлар очишганди. Бироқ кейинчалик Муҳаммад Ҳани ушбу турнирдаги ўзининг иккинчи автоголини уриб қўйди. Ғолиб асосий ва қўшимча бўлимларда аниқланмади ва пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда Африка қитъаси вакилларининг омади келди. Шу орқали Осиё қитъасидаги барча термалар ЖЧ-2026даги иштирокини якунлади.

Миср 1/8 финалда Аргентина ёки Кабо-Верде билан ўйнайди.

Австралия - Миср 1:1 (пенальтилар серияси - 2:4)

Голлар: Эмам Ашур (13, Карим Ҳафез, 0:1), Муҳаммад Ҳани (55, автогол, 1:1).

Австралия: Патрик Бич (Мэтью Райан, 119), Алессандро Чиркати, Харри Сауттар, Лукас Ҳеррингтон, Жордан Бос (Кай Тревин, 45), Жексон Ирвайн, Айден О'Нилл (Пол Окон-Энгстлер, 90), Азиз Беҳич, Кристиан Волпато (Айдин Хрустич, 74), Коннор Меткалф (Ауэр Мабил, 90), Нестори Иранкунда (Муҳаммад Туре, 74).

Миср: Мустафо Шобейр, Карим Ҳафез (Маҳмуд Трезеге, 80), Рами Рабиа, Яссер Иброҳим, Муҳаммад Ҳани, Марвон Аттия (Маҳмуд Собер, 120), Ҳамди Фатҳи (Ҳоссам Абделмагид, 67), Эмам Ашур, Умар Мармуш (Ҳамза Абделкарим, 105), Муҳаммад Салоҳ, Мустафо Зико (Ҳайсам Ҳассан, 67).

Огоҳлантиришлар: Яссер Иброҳим (120), Ҳайсам Ҳассан (105).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia