

1/16 финалда Австралияга қарши баҳсда Миср терма жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Ҳани ўз дарвозасини ишғол қилди. Бу унинг ушбу турнирдаги иккинчи автоголи бўлди.
Шу тариқа, Ҳани Жаҳон чемпионатлари тарихида бир мусобақа давомида икки марта ўз дарвозасига гол урган иккинчи футболчига айланди. Бунгача бундай нохуш рекорд фақат болгариялик Иван Вуцов томонидан 1966 йилги мундиалда қайд этилган эди.
Ҳанининг автоголидан сўнг ЖЧ–2026даги автоголлар сони 13 тага етди. Бу эса Жаҳон чемпионатлари тарихидаги янги рекорд ҳисобланади. Аввалги энг юқори кўрсаткич 2018 йилги мундиалда қайд этилган бўлиб, ўшанда 12 та автогол урилган эди.
Умуман олганда, Жаҳон чемпионатлари тарихида ҳозирга қадар 67 та автогол қайд этилган.



