"Манчестер Юнайтед" "Лидс" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

29 окт 2026, 22:57
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида янги марказий ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

The Athletic нашри маълумотига кўра, манкунианликлар эътиборини тортган футболчилардан бири "Лидс" ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин ҳисобланади. 29 ёшли англиялик футболчи бир муддатдан бери "Манчестер Юнайтед" скаутлари кузатувида бўлиб, клуб уни қишки трансфер ойнасида жамоага олиб келиш имкониятларини ўрганмоқда.

Бироқ "Лидс" футболчини сотиш ниятида эмас ва у билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда. Калверт-Льюиннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Ҳужумчи жорий мавсумда АПЛнинг 8 та учрашувида 4 та гол урди. У ўтган мавсум Англия чемпионатида 35 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол муаллифи бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Athletic