Матанович тан олди

4 июл 2026, 02:20
Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Игор Матанович Йошко Гвардиолнинг 90+13-дақиқада урган, аммо кейинчалик офсайд сабаб бекор қилинган голи ҳақида фикр билдирди.

"Ростини айтсам, тўп сочларимга жуда енгил текканини ҳис қилдим. Лекин бу тўлиқ тегдими ёки йўқми, аниқ ишончим комил эмасди.

Шунинг учун ҳакамдан бу вазият ҳақида сўрадим. У менга тўп ичида махсус чип борлигини, у менинг тегинишимни қайд этганини айтди. Шундан кейин офсайд қарори чиқарилди. Ҳаммаси шу", — деди Матанович.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2026да расмий ўйин тўпларига жойлаштирилган сенсор-чип технологияси ҳар бир тегинишни аниқлайди. Мазкур технология ярим автоматик офсайд тизими билан биргаликда ишлаб, баҳсли вазиятларда ҳакамларга тез ва аниқ қарор қабул қилишда ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal