UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  1 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  7 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  18 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  6 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5 08:54Вирц “Ливерпул“га ўтиб, тарихдаги учинчи энг қиммат трансферга айланади  7 08:26Конте тарихий натижани қайд этди  13 07:55А Сериянинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 13-турида "Навбаҳор" клуби Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 11та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 39та гол киритиб ўз дарвозаларидан 30 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 44 очкони, “Қизилқум” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

2014 йил ўтган мавсумда Навоийда мезбонлар зафар қучишганди. Наврўз Алимов, Акмал Рустамов, Руслан Вагаповнинг голларига Абдумалик Абдуллаев жавоб берганди – 3:1. Наманганда Мансур Саидов ва Дилшод Жабборовнинг голлари “Навбаҳор”га 3 очко келтирганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
01.06.2014 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 3:1
14.04.2013 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:1
21.11.2012 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:1
16.04.2011 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:0
08.05.2010 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 6 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика