UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  16 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10

Превью. "Металлург" - "Обод" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Обод"

Теглар :  ОбодМеталлург
Олий лиганинг 5-турида "Металлург" клуби ўз уйида "Обод" билан ўйнайди.

«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент)
16 апрель 2016. Бекобод. "Металлург" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

“Металлург” ва “Обод” клублари биринчи бор олий лигада тўқнаш келишади. “Металлург” клуби дастлабки 4та турдан сўнг 9 очко тўплади. Биринчи турни ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида зафар қучган Бекобод клуби сўнгра “Машъал” меҳмони бўлиб 3:1 ҳисобида зафар қучди. Учинчи турда “Шўртан”га қарши баҳсда 3:2 ҳисобида ғолиб бўлган жамоа сўнгги турда “Олмалиқ” меҳмони бўлиб 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

“Обод” дастлабки турни Қўқонда ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Иккинчи турни ўз уйида “Бухоро” билан нурсиз дуранг қайд этди – 0:0. Кейин Қаршида “Насаф” билан баҳсда 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. Ниҳоят тўртинчи турда Тошкент клуби олий лигада дастлабки голларини уришга эришди. “Қизилқум”га қарши ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Факт: “Металлург” бу мавсумда ўз уйидаги ўйинларда максимал очко олган. “Обод” бу йил сафардаги баҳсларда умуман гол ура олмаган ва фақат мағлуб бўлган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика