UZ

Сўнгги янгиликлар

07:3040 ёшли Касорланинг голи “Овьедо“га 24 йиллик танаффусдан сўнг Ла Лига йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди  0 03:46Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"  1 02:00КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди  22 00:03"Арсенал" бир сабабга кўра "Реал"дан Родригони сотиб ололмаслиги мумкин  8 23:11КЖЧ. "Боруссия Дортмунд" ва "Мамелоди Сандаунз" ўртасидаги ўйинда еттита гол урилди  0 22:43Фоден мураббий бўлишни хоҳлайди  1 22:03Суперлига. "Навбаҳор" Наманганда ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди ва жадвалдаги очколар фарқини қисқартириб олди  87 21:38"Милан" ёш испан футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 20:48"Барселона" чемпионлик учун қанча мукофот пули тўлаши маълум бўлди  18 20:18Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Мамелоди Сандаунс" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  1 19:59Про-лига. "ФарДУ" тезкор гол эвазига "Олимпик"ни мағлуб қилди  1 19:23"Реал"га Родри керак  9 18:54"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топиб қўйди  9 18:24Энцо Мареска: "Ўйин услубини ўзгартирамиз"  2 17:53Ислом Исмоилов: "Чили ва Боливия билан ўйинлар жуда керакли тажриба бўлди"  9

Превью. “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” Янгиликлар

Превью. “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”

Ушбу турнинг шубҳасиз марказий учрашуви “Орзулар театри”да бўлиб ўтади.
Инглиз клублари орасида ҳаммадан ҳам кўпроқ соврин ютган икки азалий рақиб тўқнаш келадиган ушбу ўйин превьюси билан танишинг.

“Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль”
Стадион
: “Олд Траффорд”, Манчестер.
 Бошланиш вақти: 18:30 (Тошкент вақти билан) 16 март, 2014 йил.
Бош ҳакам. Марк Клаттенбург (Дархэм).



Таркиблардаги ҳолат

“Манчестер Юнайтед”
“Ливерпул”га қарши ўйин олдидан “Юнайтед”да йўқотишлар деярли йўқ. Жароҳатланганларнинг деярли барчаси сафга қайтган. Бир неча кун илгари узоқ муддат жамоага ёрдам бера олмаган португалиялик Нани ҳам жамоа билан умумий гуруҳда машғулотларда қатнаша бошлади ва ушбу ўйинда майдонга тушишга тайёр. Бугун Эванс, Рафаэль ва Эрнандеслар ҳам ўйин қайдномасига киритилиши мумкин.  Уларнинг ҳаммаси ўзини анча яхши ҳис қилмоқда.

Дисквалификациялар: йўқ.
Иштироки сўроқ остида: Рафаэль, Эванс, Эрнандес.

“Ливерпуль”
Ливерпулликлар таркибида Мамаду Сако ҳамда Лукас Лейвалар жароҳатини даволаб, тикланиш жараёнини бошдан кечиришди ва кўп эҳтимолки, бугун майдонга туша олишади. Энрике эса тиззасидаги жароҳат туфайли ҳамон сафга қайтишга тайёр эмас.

Дисквалификациялар: йўқ.
Жароҳатланганлар: Энрике (тизза).
Иштироки сўроқ остида: Лейва, Сако.



Жамоаларнинг ҳозирги ҳолати

“Манчестер  Юнайтед:

48 очко билан жадвалда 6-ўрин.

“Юнайтед” Премьер-лига доирасидаги сўнгги уч ўйинда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Ўз уйида ўтказилан 14 ўйинда Мойес шогирдлари 18 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган. Турнир жадвалида МЮдан юқорида жойлашган жамоалардан фақатгина “Тоттенхэм”да бу кўрсатгич ёмонроқ (16та).

“Қизил иблислар” 2011 йилнинг 31-декабридан буён пенальтидан гол ўтказиб юбормаган. Ўшанда “Блэкберн” 11 ментрлик нуқтадан “Юнайтед” дарвозасини ишғол қилганди.

Жамоа тўпурурлари:
ван Перси —14 гол, (АПЛда 11), Руни — 13 гол (АПЛда 11)
 
“Ливерпуль”
59 очко билан иккинчи ўринда.

“Ливерпуль” чемпионат доирасида 9 учрашувдан буён мағлубият нималигини билмай келяпти. Бу ўйинлардан 7тасини ғалаба билан ниҳоялаган.

Рожерс жамоаси бугун премьер лига доирасидаги қаторасига 5-ғалабага эришиш учун интилади. Сўнгги марта ливерпулликлар чемпиолнат доирасида кетма-кет беш ғалабани 2008-09 йилги мавсуида қўлга киритганди.  Ўша мавсумда улар умумий ҳисобда 77та гол уришга муваффақ бўлган.

Рожерс шогирдалри ушбу мавсум ўйинларининг биринчи бўлимида 47та гол кирита олган. Бу эса “Юнайтед”нинг мавсумдаги барча голларидан биттага кўпроқ дегани.
“Ливерпуль” бу мавсумда ҳаммадан кўра кўпроқ пенальти тепган — 7 марта.

Жамоа тўпурарлари: Суарес — 24 гол (АПЛда 24), Старриж — 21 гол (АПЛда 18)



Ўзаро ўйинлар
Жамоалар барча мусобақаларда ўзаро 189 марта тўқнаш келишган. Улардан 75тасида “Манчестер Юнайтед”, 63 бора “Ливерпуль” ғалаба қозонган. 51 ўйин эса дуранг билан якун топган.

“Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган сўнгги  9 ўйинда “Ливерпул”ни 8 марта мағлуб этган. Биттасида меҳмон жамоа ғолиб бўлган.

Аброр Қодиров тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика