UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  0 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  2 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  5 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  4 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  5 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  18 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Бухоро" - "Сўғдиёна"

Эдгар Гессни ишдан бўшатган "Бухоро" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«Бухоро» (Бухоро) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
27 август. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Д. Cаидов (Тошкент), Д. Досанов (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛУз вакили:
А. Фролов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 37 бор кесишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Иккала жамоа ҳам 16 мартадан ғалабага эришган. Бешта учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Сўғдиёна” фойдасига. Жиззах клуби шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 54та гол киритиб ўз дарвозасидан 50 марта тўп олиб чиққаан. Ўзаро ўинларда “Сўғдиёна” ҳам, “Бухоро” ҳам 53 очкони қўлга киритган.

“Бухоро” олий лигада “Сўғдиёна” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бухороликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Сўғдиёна”нинг ўзаро ўйинлардаги “Бухоро” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 6:2 бўлиб турибди.

Биринчи давранинг бешинчи турида Зоминда бўлиб ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Феруз Бобоқуловнинг мезбонлар дарвозасиига киритган тўпи “Бухоро”га уч очко келтирган – 0:1.

“Бухоро” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:

23.03.2013 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 4:1
09.09.2011 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:1
17.10.2009 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 0:0
13.09.2008 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 2:3
28.05.2006 «Бухоро» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” ўз майдонида 10 марта ғалабага эришган ва 3 марта дуранг ўйнаган. Қолган 5та баҳсда “Сўғдиёна” сафарда муваффақиятга эришган. Охирги уч ўйинда “Сўғдиёна” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика