Поттер "Челси"да шартнома бўйича 60 миллион фунт олади ва спорт директорини қидиришда иштирок этади

Sherzod Nurmatov
9 сен 2022, 14:28
"Челси" янги бош мураббийи Грэм Поттер қанча маош олиши маълум бўлди.

"The Telegraph" хабарига кўра, беш йиллик шартнома англиялик мутахассисга 60 миллион фунт стерлинг тўлашни назарда тутади. Шунингдек, лондонликлар мураббий "аристократлар" сафига ўтиши учун товон пули сифатида "Брайтон"га 15 миллион фунт тўлашди.

Бундан ташқари, раҳбарият Поттерни "жаҳон даражасидаги" спорт директорини излаш ишларига жалб қилади. "Челси" 2022 йилги Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўзига мос менежер топиб, унга январдаги трансфер ойнасига тайёргарлик кўриш учун вақт бермоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph