Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди

Khoja
11 сен 2025, 10:30
Кеча Португалия футболида 2024/25-йилги мавсум якунига бағишланган Лига Португал мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Португалия футболи афсоналари Луиш Нани ва Рикарду Куарежма "Шон-шараф" залига киритилганликлари расман эълон қилинди.

"Куарежма ва Нанини "Шон-шараф" залига кирганликлари билан табриклаймиз", - деб фикр билдирилган лига матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.

Маълумот учун, Рикарду Куарежма футболчилик фаолиятини 2022 йилда якунлаган. У Португалия термаси сафида 80 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва яна 24 та голга ассист бўлган. У терма сафида 2016 йилда Европа чемпионлигини қўлга киритган.

Луиш Нани эса фаолиятини ўтган йили якунлади. У Португалия термаси либосида жами 111 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 24 тадан гол ва ассист бор. У ҳам 2016 йилги Европа чемпионатида Португалия сафида ғалаба қозонган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›