UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Ширер ва Анри АПЛ Шон-шараф залидан жой олди Янгиликлар

Ширер ва Анри АПЛ Шон-шараф залидан жой олди

2021 йил 19 апрелда Англия Премьер-лигаси "АПЛ Шон-шараф зали" номидаги лойиҳага старт берилганини эълон қилди.

Унда ушбу мусобақа ташкил этилган пайтдан (яъни? 1992 йилдан) бошлаб қатнашган энг таниқли футболчилар эътироф этилади.

Шон-шараф залига киритилганлар бундан буён Премьер-лига томонидан берилган энг юқори индивидуал мукофот эгаси саналадилар. 

Даъвогарлар қаторида бўлиш учун футболчи 2020 йилнинг 1 августига қадар фаолиятини тугатган бўлиши лозим.

Лауреатларнинг ҳар бирига АПЛ Шон-шараф залига аъзо бўлган йил кўрсатилган шахсий эсдалик нишони берилади.

Ушбу фахрий мукофотнинг дастлабки икки эгаси мукофот ташкилотчилари қўмитаси томонидан сайланган – инглиз ҳужумчиси Алан Ширер ва франциялик форвард Тьерри Анри бўлишди.

Маълумот учун, "Арсенал"да ўйнаган Анри тўрт марта "Олтин бутса"ни қўлга киритган ва АПЛнинг 258 ўйинида клуб учун рекорд даражадаги 175 та голни урган.

"Блэкберн" ва "Ньюкасл" шарафини ҳимоя қилган Ширер эса 14 мавсумда 260 та гол уриб, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика