Пике "Олтин тўп" учун курашда Роналду фаворит эканлигини айтди

Aslanov Jasurbek
13 июл 2017, 16:41
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пикенинг фикрича, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Олтин тўп" учун курашда асосий етакчи.

"Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси ва ЛаЛигада ғолиб бўлди, шу сабабли у етакчи. Месси тарихдаги энг яхши футболчи, аммо бошқа номзодлар ҳам бўлиши керак, кўрамиз.

Испания терма жамоаси борасида гапирадиган бўлсам, мен жаҳон чемпионати ва Европа чемпионатида ғолиб чиқдим, тарих яратдик. Жамоамга Россияда мундиалда ғалаба қозонишга ёрдам бераман, шундан сўнг эса кетаман" - дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Record