41 ёшли Роналду келажаги борасида қачон қарор қабул қилишини яқинларига маълум қилди

27 ноя 2026, 10:15
"Ал-Насср" ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду яқин атрофидагиларга Саудия клуби билан шартномаси якунланадиган 2027 йилнинг ёзида фаолиятини тугатиш-тугатмаслик борасида ҳали бир қарорга келмаганини айтди.

41 ёшли форвард келажаги ҳақидаги қарорни мавсум якунланиб, вазиятни баҳолаб олгунига қадар кечиктиришни маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда журналист Абдулазиз Ал-Осаймий X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.

Роналду 2023 йилнинг январидан буён "Ал-Наcср" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Айни пайтга қадар 41 ёшли форвард клуб ва терма жамоа даражасидаги фаолияти давомида 987 та гол урган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар