UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  4 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  6 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

"Пахтакор" бугун "Машъал"ни икки марта мағлуб этди Янгиликлар

"Пахтакор" бугун "Машъал"ни икки марта мағлуб этди

Теглар :  ПахтакорМашъал
"Пахтакор" бугун "Машъал"га қарши назорат учрашувларида майдонга тушди.

Бўлими 35 дақиқадан давом этган ҳар икки беллашувда "шерлар"нинг қўли баланд келди. Биринчи ўйинда Исмоил Гонсалвеш ва Жамшид Искандеров киритган икки тўп "Пахтакор"га ғалаба келтирди. Португалиялик ҳужумчининг гол уришига Безерра кўмаклашган бўлса, Жамшид узоқ масофадан дарвозани аниқ нишонга олди.

"Пахтакор" - "Машъал" - 2:0
"Пахтакор":
Суюнов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Гриффитс, Раҳматуллаев, Машарипов, Искандеров, Безерра, Гонсалвеш.
Голлар: Гонсалвеш 22, Искандеров 67.

Иккинчи ўйинда жамоалар бошқа таркибда ҳаракат қилишди. Унинг биринчи бўлимида дарвозаларга гол урилмади. Танаффусдан сўнг "Пахтакор" рақиб дарвозасига уч тўп киритди. Камолиддин Тожиев, Жасур Ҳакимов ва Баҳром Абдураҳимов гол муаллифларига айланишди. Шундай қилиб, иккинчи баҳсда ҳам жамоамиз рақиб устидан ютуққа эришди.

"Пахтакор" - "Машъал" - 3:0
"Пахтакор": 
Лобанов, Андреев, Козак, Тожиев, Алижонов, Аҳмедов, Аҳмадов, Абдураҳимов, Синдаров, Яхшибоев, Ҳакимов.
Голлар: Тожиев 51, Ҳакимов 61, Абдураҳимов 67.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика