

Пареходан "кўршапалаклар" аввалги мавсумдаги каби "Барселона"дан 7та гол ўтказадими деб сўрашди.
"7та гол? Рақиб сенга қанча гол уришини ҳеч қачон билмайсан. Биз оғир майдонда ўйнашимизга тўғри келади. "Барселона" ҳар йил 200-250 млн. евро сарфлайдиган ПСЖ дарвозасига 6 та гол урди. Ҳа, агар "Барселона"да ақлдан озган кун бўлса улар 5-6 та гол уриши мумкин. "Сельта" дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишди. "Камп Ноу" стадионида майдонга тушиб, курашиш лозим" - дейди Парехо.



