UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  19 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  3

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатидан олдин Малайзияда йиғин ўтказади Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатидан олдин Малайзияда йиғин ўтказади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 14-20 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади.
Ушбу йиғин давомида, терма жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Осиё Чемпионатига борадиган таркибнинг ўзагини аниқлаб олишни режалаштирган.

ЎФФ Терма жамоалар маркази маълумотига кўра, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Осиё Чемпионати олдидан сўнгги йиғинини Малайзияда ўтказади. 24 август куни Малайзияга жўнаб кетадиган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 26-28 август кунлари Малайзия ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Малайзиядаги йиғин 31 август кунигача давом этади ва терма жамоа Малайзиядан тўғри Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.

U-16 Осиё Чемпионати.
 Бангкок, Таиланд.
 «С» гуруҳи.
 Ўзбекистон
 Непал
 Кувайт
 КХДР
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика