UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  0 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  4 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  1 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  2 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  13 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  17 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  5 17:50Расман: Мбаппе Испания Суперкубогини ўтказиб юборади  6 17:34Расман: "Навбаҳор" Усмонов трансферини эълон қилди  7 17:20"Хоразм" мураббийи Сергей Токов: "Жаҳон ва Осиё чемпионатларига мослашиб ишлаш — мураббийларнинг тақдири"  1 16:58Гвардиол: "Бу оғир дам, лекин у мени ҳеч қачон синдира олмайди"  2 16:35Расман: Шуҳрат Муҳаммадиев "Локомотив"га қайтди  2 16:21Инсайд тасдиқланди: Озарбайжон клуби Раҳмоналиевни сотиб олди  2

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ финал босқичига йўлланма олди

Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси ОЧ саралаш иккинчи учрашувида ҳам Баҳрайн U-16 қизлар терма жамоасини йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.
Баҳрайн пойтахти Манама шаҳри мезбонлик қилган U-16 ўсмир қизлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши «А» гуруҳи ўйинлари якунига етди. Иккинчи учрашувда ҳам Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмир қизлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Хабарингиз бор, 22 декабрь куни ўтказилган илк ўйинда Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Баҳрайн устидан йирик 17:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Иккинчи учрашувда эса Ўзбекистон ўсмир қизлари Баҳрайнни 5:0 ҳисобида рақибини маҳлубиятга учратди.

Таъкидлаш лозим, ушбу саралаш гуруҳидан фақатгина Баҳрайн ва Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоалари ўрин олгани боис, иккала терма жамоа ўзаро икки маротаба майдонга тушиши талаб этиларди. Шу тариқа, ҳар икки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонган Ўзбекистон U-16 ўсмир қизлари гуруҳ ғолиби сифатида келаси йилнинг август ойида Хитойда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига йўлланма олди.

U-16 ўсмир қизлар ўртасида ОЧ саралаш.
«А» гуруҳи. Манама, Баҳрайн.
25 декабрь. Иккинчи учрашув.
Баҳрайн U16 - Ўзбекистон U16 - 0:5
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика