Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Иорданияга қарши майдонга тушади

Tolibjon Qosimov
15 сен 2018, 10:12
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланкада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг дастлабки саралаш босқичида қатнашиш учун Коломбо шаҳрига жўнаб кетгани ҳамда машғулотлар ўтказгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Илҳом Ханжариев шогирдлари гуруҳнинг дастлабки баҳсида Иордания U-16 аёллар терма жамоасига қарши тўп тепишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 10:30 да Шри-Ланканинг Коломбо шаҳридаги "Марказий" стадионида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси кўк рангли либосда майдонга тушса, иорданияликлар қизил либосда тўп тепишади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ufa.uz