UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  4 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  16 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  6

Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабига Купернинг собиқ ёрдамчиси ва россиялик 71 ёшли мутахассис қўшилди. Кападзе эса... Янгиликлар

Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабига Купернинг собиқ ёрдамчиси ва россиялик 71 ёшли мутахассис қўшилди. Кападзе эса...

Хабарингиз бор, ЖЧ-2022 саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини олиб бориш учун бугун Дубай шаҳрига етиб борди.

Йиғин аввалида Вадим Абрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Антонио Сариоглоу эндиликда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида миллий жамоамизда фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, ушбу мураббий 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон МТЖ футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича Эктор Куперга ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср терма жамоаси ҳамда Грециянинг “Арис”, “Верия” ва “Ираклис” клубларида фаолият юритган.



Шунингдек, Тимур Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган “Олимпик” клубига қаратилиши сабаб, унинг ўрнига МТЖ ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида “Актобе”, “Нефтчи-Фарғона”, “Лада-Толятти”, “Черноморец”, “Сочи-04” каби бир қатор клубларида иш олиб борган.





Рейтинг: -30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика