UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  1 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  0 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   8 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  8 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7 14:36"Ливерпуль” Эквадор терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 14:03Рики Пуч тиззасидан олган жароҳати туфайли 2026 йилни ўтказиб юбориши мумкин  3

Отабек Нарзуллаев: "Шўртан"нинг ўз услуби бор" Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: "Шўртан"нинг ўз услуби бор"

“Шўртан” - “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги томошабоп учрашувида қозонилган ғалабадан сўнг мезбонлар чап қанот ҳимоячиси Отабек Нарзуллаев қисқа суҳбат қурди.

-   Отабек,  “Шўртан” бў йилги мавсумни кўтаринки руҳда бошлади,  турлар давомида юқори ўринлар  учун кураша олишини исботлаяпти. Жамоангизнинг ишончли ўйинларига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?  
- Тўғри айтасиз,  жамоамиз чиндан ҳам анча мазмунли ўйинларни бошдан ўтказаяпмиз. Жамоамиз футболчиларнинг  ғалаба бўлган иштиёқлари баланд. Ҳар-бир баҳсда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ишончли ўйинларимизнинг сабаби оддий, биз бир жамоамиз.  “Шўртан” жамоаси шаьни муносиб ҳимоя қилиш биринчи галдаги бурчим деб ҳисоблайман.


- Сиз жамоада чап қанот ҳимоясида ҳаракат қиласиз, аммо қарши ҳужумларда фаолликни оширасиз ўз майдонларингизда икки учрашувида яъни  “Локомотив” ва “Бунёдкор” жамоаларига қарши  баҳсда гувоҳ бўлдим-ки, чап қанотдан  ҳужумларга иштирок этиб,  шеригларингиз аниқ узатмаларингиз эвазига жамоадошингиз Умар Эшмуродов гол билан якунлади?
- “Шўртан” жамоасининг аксарият ҳужумлари қанотлар фаоллигида оширилади. Мухлислар ҳам майдондаги  ҳужумкор футболни хуш кўришади. Мураббиймиз айтгандек, тезкор футбол фаолликни талаб қилади. Бизнинг ўз услубимиз. Жамоавий ўйинимиз бор, тактик жиҳатдан ҳам ўсиш кузатилмоқда.


- Ўз ўйингиз ақл бовар қилмас даражада яхшиланди. Буни ҳис қилаяпсизми?
- Ниҳоят асл ўйинимни топганга ўхшайман. Бу ўз кучимга бўлган ишончни ортиши билан боғлиқ. Зеро, ишонч ҳар бир футболчига жуда зарур. Биласизми, ўзингга ишонган тақдирда хатто ҳаракатларинг қовушмаса ёки бир маромини ушлолмасанг ҳам ўз савиянгдан пастга тушмайсан.   

- “Бунёдкор” жамоаси билан кечган учрашув ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
- Ўйин оғир бўлишни ҳис қилардик, “Бунёдкор”да ёш иқтидорли футболчилар йиғилган. Ҳар икки жамоага ғалаба жуда зарур эди. Шу боис жамоалар майдонга кучли иштиёқ билан тушишди. Шиддатли учрашувда биргина имкониятдан фойдаланиб, якунда ғалабага эришдик.

Фаҳриддин Чориев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика