UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  9 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Осиё Кубоги-2019. Қатар ўз тарихида биринчи бор ярим финалга йўл олди! Янгиликлар

Осиё Кубоги-2019. Қатар ўз тарихида биринчи бор ярим финалга йўл олди!

Чорак финалдаги учинчи жуфтлик учрашувида Қатар ғалаба қозонди.

Учрашувдаги муҳим вазиятларни ушбу саҳифада кузатиб боринг.


Южная Корея

Кубок Азии. 1/4 финал . 1/4-тур

25/01/2019, 18:00

1
:
0
Тугади

Катар

Абдулазиз Хатем - 78'

Стадион: Zayed Sport City Stadium, 13791 томошабин

Бош ҳакам: Равшан Ирматов

45'
90'
9'  Ким Мин Чжэ
51'  Чон У Ён
74'  Хван Ин Бом (Ку Джа Чхоль)
82'  Седжон Чу (Чи Дон Вон)
84'  Ли Чхон Ён (Сон-Ву Ли)
37'  Абдулазиз Хатем
40'  Бассам Хишам
78'  Абдулазиз Хатем
78'  Акрам Афиф
90'  Хассан Аль-Хайдос (Карим Будиаф)
90'  Альмоэз Али (Ахмед Алаэльдин)


                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ                                                

                             ЯНГИЛАШ

Қатар ўз тарихида биринчи бор ярим финалга йўл олди! Табриклаймиз! Жанубий Корея - Қатар 0:1.


90+4. Ўзгариш. Али Алмоэз ўрнига Аҳмад Аловуддин майдонга тушди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига Эрматов 4 дақиқа қўшиб берди. Сон ва унинг жамоаси учун сўнгги имконият.

89. Ўзгариш. Ҳассан Ал Ҳайдос ўрнига Карим Будия майдонга туширилди.

84. Ўзгариш. Ли Сун Ву Ли Чун Ён ўрнига майдонга туширилди. "Верона" ҳужумчиси (А Серия) ўйинни кучайтириш учун ҳаракат қилиб кўради.

83. УХХХХХХХ. Қайчи усдлубида яна бир зарба. Голдан сўнг Қатарнинг иштаҳаси очиоиб кетган кўринади.

82. Ўзгариш. Жи Дон Вон. Жу Се Жонг ўрнига майдонга тушди.

80. ГОЛ! Корея ВАЗИЯТНИ ТЕНЛАШТИРДИ! Лекин, офсайд қайд этилди. VAR ҳам буни тасдиқлади.

79. ВОЙ! ГОООООООООООООЛ! ҚАТАР! НАҲОТКИ! Корея дарвозасига узоқда Абдулазиз Хатим "бриллиант зарба" йўллаб ҳисобни очди.

76. ГОООООООООООЛ БЎЛИШИГА ОЗГИНА ҚОЛДИ! Тўп дарвоза устуни билан кўришиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Зарба муаллифи - Ким Жин Су.

75. Қатар жарима майдончаси ёнгинасида ўйин қоидаси бузилди. Пауло Бенту шогирдлари учун яхши имконият.

74. Ўзгариш. Хван Ин Беомнинг ўрнига Ку Жа Чол майдонга тушди.

73. СООООН! Ҳимоячи сирпаниб кетди. Кореялик юлдузда ажойиб имконият юзага келди. Бироқ, унинг зарбасига куч етишмади.

68. Ўйин темпи тушди. Майдон марказида тўп узатишлар давом этмоқда.

62. Сон чап қанотдан қочиб кетиб ўзи учун имконият яратди. Аммо, ҳимоячи яхши ўйнади. Бурчак зарбаси.

60. Алмоэз Алининг кучсиз зарбасини дарвозабаон эгаллаб олди. Қатарлик форвард мусобақади саккизинчи голини уриш учун имкон бўлди дегунча дарвозани ўққа тутмоқда.

58. Дарвозабон нотўғри жой танлаб тўпга сакради. Ундан ўтиб кетган тўп Кореянинг 17-рақамли футболчисига келиб тушди. Ноаниқ зарба

48. ЗАРБАААААА! Хван Уи Жо

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ.

45. Биринчи бўлимга қўшимча вақт қўшиб берилмади. ТАНАФФУС.

Жанубий Корея Осиё кубоклардаги сўнгги 20та учрашувидан фақат биттасида мағлубиятга учраган (14 ғалаба, 1 дуранг). 2015 йилда Авсралияга финалда мағлуб бўлишганди.

44. Биринчи таймда Равшан Эрматов кўп ҳуштак чалмоқда. Хавфли ўйинлар кўп, қўпол ўйинлар кузатилмоқда. Сариқ карточкалар етарли.

41. Бассам Ал Рави ва Абдулазиз Хатим агар Қатар ярим финалга чиқса, ушбу футболчилар сариқ карточкалар кўплиги сабабли ўйинга туша олишмайди.

40. Сариқ карточка. Бассам Ал Рави

39. Жу Се Жонгнинг зарбаси гол бўлиши мумкин эди, агарда тўп кескин пасга шўнғиганида.

37. Ким Сёнг Гю коркеялик посбон ўз жарима майдончасида саросимага тушди ва тўпни олдириб қўйишига озгина қолди.

37. Огоҳлантириш. Абдулазиз Хатим. Хафвли ўйнади.

32. Акром Афиф ЗАРБАААА! Ухх. Хавфлии вазият юзага келди. Жамоалар жуда эҳтиёткор ўйнашмоқда. Сон Хён Мин ҳаракатда. Лекин, унга бўш зоналар берилмаяпти.

20. Дастлабки 20 дақиқадан сўнг корейслар фаол ҳаракат қилишмоқда. Тўп назорати бўйича Корея устунлик қилаётагнини кўриш мумкин. Дарвоза томон зарба, хавфли бўлмаса ҳам яхши вазият юзага келтиришди Сон бошчилигидаги жамоа.

17. Жун Ву Юн зарба берди. Анча-мунча ноаниқ.

12. Ким Жин Су чап қанотдан Қатар жарима майдончасига тўни етказди. Али Ҳайдосга ттеккан тўп майдонга ташқарисига чиқиб кетти.

Паулу Бенту (Жанубий Корея термаси бош мураббийи): "Сон Хёнг Мин ҳозирча гол ургани йўқ, лекин бу мени ташвишга солмайди. Муҳими, у яхши ўйнаяпти ва бошқа футболчилар гол уряпти. Қатарда ҳам ҳимоя, ҳам ҳужум кучли. Улар анчадан бери бир мураббий қўл остида ҳамжиҳатликда ишлаб келишяпти. Тўп назорати бизда бўлса, ўйлайманки бу жамоани мағлуб эта оламиз".

Феликс Санчес (Қатар термаси бош мураббийи): "Шу пайтгача мусобақада жуда яхши иштирок этдик. Футболчиларим билан фахрланаман, биз бир жамоа бўла олдик. Буёғига яна шундай муваффақиятли давом этишни истаймиз. Жанубий Корея энг кучли жамоалардан бири. Лекин ўз йўлимизда муваффақиятли давом этишимиз учун рақибни мағлуб этишимиз шарт".


9. Сариқ карточка. Ким Мин Жае Ҳассан Ал Ҳайдоснинг оёғини босиб олди.

7. Учрашувда ҳозирча айтарлик хавфли вазият бўлгани йўқ. Фурсатдан фойдаланиб мураббийларнинг ўйиндан олдин билдирган фикрларини келтириб ўтамиз.

5. Тўқнашув. Абдулкарим Ал-Али Хван Ин Беомга нисбатан қўпол ўйнади.

4. Жамоалар бир-бирларини ўрганишмоқда.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


Ассалому алайкум! Чорак финалнинг Жанубий Корея - Қатар учрашувини кузатиб боришга таклиф этамиз.

Осиё Кубоги-2019. Чорак финал
Жанубий Корея - Қатар 0:1 LIVE

25 январь, 18:00 (Тошкент вақти).  
Абу-Даби. "Зайед Спортс Сити" стадиони.
Бош ҳақам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон).
Қанот ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон).
Тўртинчи ҳакам:  Ма Нинг (Хитой).
VAR: Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).

Гол: Абдулазиз Ҳатим (79).

Огоҳлантиришлар: Ким Мин Жае (9), Абдулазиз Ҳатим  (37), Бассам Ал Рави (40).

Жанубий Корея: 1.Ким Сёнг Гю, 19.Ким Юн Гвон, 3.Ким Жин Су, 2.Ли Йонг, 4.Ким Мин Жае, 7.Сон Хён Мин, 17.Ли Чун Ён (Ли Сун Ву, 84), 6.Хван Ин Беом, 5.Жун Ву Юн, 8.Жу Се Жонг (Жи Дон Вон, 82), 18.Хван Уи Жо.

Қатар: 1.Саад Ал Шиб, 14.Салим Ал Ҳажри, 2.Педро Корреа, 15.Бассам Ал Рави, 4.Ториқ Салмон, 16.Буалем Ҳуҳи, 18.Абдулкарим Ал-Али, 11. Акрам Ҳассан Афиф, 6.Абдулазиз Ҳатим, 10.Ҳассан Ал Ҳайдос (Карим Будия, 89), 19.Алмоез Али(Аҳмад Аловуддин, 90+4).

 

                         ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика