Осиё Кубоги-2015: Шаҳарлар ва стадионлар
05 янв 2015 15:00
Янгиликлар
Осиё Кубоги-2015: Шаҳарлар ва стадионлар
Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги баҳслари ўтказиладиган шаҳарлар ва стадионлар номи ҳам кўпчиликни қизиқтириши аниқ.
Бу сафар ўқувчиларимизни айнан шу маълумотлар билан таништириб ўтамиз.
2013 йилнинг 27 март куни Сидней, Мельбурн, Брисбан, Канберра ва Ньюкасл шаҳарлари Осиё Кубогига мезбонлик қилиши маълум қилинганди. Ҳар бир шаҳардаги биттадан стадион қитъа чемпионати ўйинлари мезбони бўлади.
Сидней шаҳри Нью Саут Уэльс (Янги жанубий Уэльс) штатининг пойтахти саналади. Австралия ва Океания қитъасининг энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган шаҳри ҳам Сиднейдир. У Австралиянинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган. Тасман денгизи билан чегарадош бўлган шаҳар жаҳондаги энг йирик порт шаҳарлардан биридир. Сидней жаҳонда энг кўп миллат вакиллари истиқомат қиладиган, турли маданият ва миллатларни ўзида бирлаштиради.
Сидней шаҳри
Аҳолиси: 4775000
Ташкил топган санаси: 1788 йил 26 январь
Ҳудуди: 12367 кв.км.
Шаҳардан масофа: 877 км Мельбурн, 923 км Брисбан, 287 км Канберра, 3936 км Перт, 1404 км Аделаида.
“Австралия” стадиони аслида “ANZ” номи билан бирга юритилади, лекин Осиё Кубоги даврида ҳомийлар номидан фойдаланиш таъқиқлангани сабабли “Австралия” деб номланади. У Сиднейдаги Олимпия паркида жойлашган. У 1999 йилнинг март ойида фойдаланашига топширилган. 2000 йилги Олимпиадада бош стадион ва арена сифатида фойдаланилган. Ўзбекистон терма жамоаси 2009 йил жаҳон чемпионати саралаш босқичида шу стадионда мезбонларга қарши ўйнаган ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган. Стадионнинг қурилиш қиймати 690 миллион Австралия долларига тенг бўлган. “Австралия” жуда ҳам катта кўринишга эга бўлиб, у ерда кўплаб спорт турлари бўйича учрашувларни ўтказиш мумкин. Стадионда ўта қулай шароитлар яратилган.
“ANZ” (Австралия) стадиони
Жойлашган шаҳри: Сидней
Эгаси: “Australia Group”
Сиғими: 82500
Майдон ўлчами: 170x128 (умумий)
Қурилиш даври: 1996 йил сентябрь – 1999 йил март
Қурилиш харажати: 690 миллион Австралия доллари
Ўтказилган йирик тадбирлар: 2000 йилги ёзги Олимпиада, турли спорт турлари бўйича Австралия чемпионати ўйинлари ва финаллари.
Сайти: www.anzstadium.com.au
Мельбурн Виктория штатининг пойтахти ва энг кўп аҳолиси истиқомат қиладиган шаҳри ҳисобланади. У Австралиянинг бош молия ҳудудидир. 2011 йил Мельбурн жаҳондаги яшаш учун энг яхши шаҳар сифатида эътироф этилган. 2013 йил жаҳонда энг қиммат шаҳарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаган. Кўплаб санъат, спорт ва бошқа соҳаларга оид тадбирлар ушбу шаҳарда ўтказиб келинади. Ҳар йили “Катта дубулға” таснифига кирувчи Австралия очиқ чемпионати теннис турнири ва “Формула-1” пойгалари бўлиб ўтади. Бу йил теннис мусобақаси Осиё Кубоги билан бир пайтга тўғри келади. У 19 январдан 1 февралгача давом этади.
Мельбурн шаҳри
Аҳолиси: 4500000
Ташкил топган санаси: 1835 йил 30 август
Ҳудуди: 9990 кв.км.
Шаҳардан масофа: 465 км Канберра, 712 км Сидней.
Федерал табақалари: 23та
“AAMI Park” стадиони Осиё Кубоги давомида “Мельбурн Ректангулар” (ректангулар ўзбекчада тўғри бурчакли деган маънони билдиради) деб номланади. 30 минг томошабинга мўлжалланган стадионда бошқа спорт турлари бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилади. Австралиядаги стадионлар майдони анча катта. Чунки австралияча футбол, регби ва бошқа ўйинларни ўтказиш имконияти ҳисобга олиниб, стадионлар шундай қурилган.
“AAMI Park” стадиони
Жойлашган шаҳри: Мельбурн
Эгаси: Виктория штати ҳукумати
Сиғими: 30050
Майдон ўлчами: 136x85 (умумий)
Қурилиш даври: 2007-10
Қурилиш ҳаражати: 268 миллион Австралия доллари
Ўтказилган йирик тадбирлар: 2010 ва 2014 йил регби бўйича “Тўрт миллат” лигаси, 2017 йил Регби бўйича жаҳон чемпионати ўтади. Мельбурн шаҳрининг турли спорт жамоалари учун уй стадиони (“Мельбурн Сити” ва “Мельбурн Виктори” футбол жамоаларининг ҳам).
Брисбан шаҳри
Брисбан Куинслэнд штатининг пойтахти ва Австралиянинг йирик 3-шаҳридир. Ушбу шаҳарда ҳам турли савдо ва молиявий операциялар амалга оширилади.
Аҳолиси: 2250000
Ташкил топган санаси: 1825 йил май
Ҳудуди: 15826 кв.км.
Шаҳардан масофа: 733 км Сидней, 945 км Канберра, 1376 км Мельбурн, 1602 км Аделаида, 3610 км Перт.
Федерал табақалари: 17та
Брисбан стадиони аслида “Санкорп Метвэй” деб номланади. Унинг номи Осиё Кубоги пайтида шартли равишда шаҳар номи билан аталади. Стадион Брисбан чеккасидаги Милтон мавзесида жойлашган. У Австралиядаги энг биринчи қурилган стадионлардан биридир. 52500 томошабинга мўлжалланган.
“Санкорп Метвэй” стадиони
Жойлашган шаҳри: Куинслэнд
Эгаси: Куинслэнд ҳукумати
Сиғими: 52500
Қурилиш даври: 1911-14
Қурилиш харажати: 280 миллион Австралия доллари (қайта қуришлар билан)
Ўтказилган йирик тадбирлар: Куинслэнд штати турли спорт жамоалари уй стадиони.
Канберра шаҳри
Канберра Австралиянинг пойтахти бўлишига қарамай, катталиги бўйича 8-ўринда турадиган шаҳардир. Шаҳар Сиднейнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган. Бу ерда мамлакатнинг барча бошқарув идоралари мавжуд. Ушбу шаҳар Австралиянинг пойтахти сифатида 1908 йил танланган. Сидней ва Мельбурн тарафдорлари ўртасида келишмовчилик чиқмаслиги мақсадида шундай қарорга келинган.
Аҳолиси: 385000
Ташкил этилган санаси: 1913 йил 12 март
Ҳудуди: 814,2 кв.км.
Шаҳардан масофа: 286 км Сидней, 669 км Мельбурн, 1159 км Аделаида, 1203 км Брисбан, 3726 км Перт.
Федерал табақалари: Канберра, Фразер.
Канберра стадиони аслида “GIO Stadium Canberra” деб номланади. У кўпроқ регби ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. 25 минг мухлисни сиғдирадиган стадионда пойтахтнинг турли спорт клублари ўз ўйинларини ўтказиб келишади. Осиё Кубоги ушбу стадион учун ҳозиргача ўтказилган энг йирик тадбирга айланади.
“GIO Stadium Canberra” стадиони
Жойлашган шаҳри: Брюс, Канберра
Эгаси: “Australian Sports Commission”
Сиғими: 25011
1977 йил ишга туширилган
Ўтказилган йирик тадбирлар: турли спорт турлари бўйича Канберра жамоалари уй стадиони.
Сайти: giostadiumcanberra.com.au
Ньюкасл шаҳри
Нью Саут Уэльсда жойлашган Ньюкасл Австралия иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Бу ерда Макуари, Чесснок, Мейтлэнд каби йирик шаҳарлар ҳам бор. Сиднейдан 162 км узоқликда жойлашган ўзининг кўмир саноати билан машҳур. Ньюкасл жаҳонда энг йирик кўмир портига эга шаҳар ҳисобланади. Шаҳар тарихи ҳам саноатнинг ушбу йўналиши билан чамбарчас боғлиқ. Бу ерда кўпроқ оддий ишчилар синфи учрайди. Кўмир захираси ҳали жуда кўплиги айтиб келинади.
Аҳолиси: 310000
Ташкил этилган йили: 1984
Ҳудуди: 261,8 кв.км.
Шаҳардан масофа: 162 км Сидней
Федерал табақалари: Ньюкасл, Шортлэнд, Чарльтон
Ньюкасл стадиони аслида “Хантер” деб номланади. Бу ерда регби ва футбол лигасининг Ньюкасл шаҳри жамоалари уй ўйинларини ўтказиб келади. Стадион штат ҳукуматига тегишли. Стадион сиғими 33 минг томошабинга мўлжалланган.
“Хантер Интернейшнл Спорт маркази”
Жойлашган шаҳри: Ньюкасл
Эгаси: Янги Жанубий Уэльс ҳукумати
Сиғими: 33000
Қурилиш даври: 1967-70
Ўтказилган йирик тадбирлар: турли спорт турлари бўйича Ньюкасл жамоалари уй стадиони
Сайти: hunterstadium.com.au
Беҳзод НАЗАРОВ.

Фикрлар