UZ

Сўнгги янгиликлар

06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  4 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  28 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  3 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  21 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  7 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Бундан ҳам кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Оллоберган Каримов U-17 Осиё кубоги саралашидаги Брунейга қарши 0:14 ҳисобидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин қийин ўтди. Жамоамиз аъзоларига раҳмат, улар борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йирик ҳисобдаги ғалабага эришдик. Барчани табриклайман.

- Рақиб даражасидан келиб чиқиб бугунги ўйинда киритилган голларга қандай баҳо берасиз?

- Яхши голлар бўлди. Биринчи ўйин бўлгани сабаб футболчиларда озгина ҳаяжон бўлади. Худди шундай ўзимда ҳам бу сезилди.

- Жамоа мураббийлари ўйиндан олдин қандай кўрсатмалар беришганди?

- Мақсадимиз бундан ҳам кўпроқ уриш эди. Бунга астойдил ҳаракат қилдик.

- Кореяга қарши ўйин бугунгисидан фарқ қилиши шубҳасиз. Бунда озгина имкониятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади...

- Ҳа, албатта. Кейинги рақибимиз Корея ва биз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. 

- Корея терма жамоаси ўйинларини таҳлил қилдингларми?

- Ҳа, биз Корея терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кўриб чиқдик. Улар Япония каби тез футбол ўйнашади.

- Кейинги ўйинда услуб ўзгарадими?

- Ҳар доимгидек ўйинимизни ўйнаймиз. Ҳужумкор услуб, ҳимоявий ўйин ташкил этиш режамиз йўқ. 

- Терма жамоадаги ўйинларда босимни ҳис қилаяпсизми?

- "Мираброр Усмонов" хотира турнири бизга бу каби босимларни енгиб ўтишда фойдали бўлди. Аввалгидан кўра ҳаяжонимиз озайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика