

Ўнг қанот ҳимоячиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоамизга номзод Элдорбек Бегимов "Олимпик" жамоасига бориб қўшилган бўлса, иқтидорли ҳужумчи Бобурбек Собиров "Қўқон-1912" жамоасига ўтди. Мавсум бошида жамоага Грузиянинг "Самгурали" клубидан келиб қўшилган Иракли Рухадзе эса мавсум якунига қадар Грузиянинг бошқа бир жамоаси "Телави" жамоасига ижарага берилди.
Кўп йиллар мобайнида жамоа шарафини ҳимоя қилган Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов билан ўртадаги битим ўзаро келишувга кўра бекор қилинди.



