UZ

Сўнгги янгиликлар

02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  2 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  0 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  1 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  4 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  12 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  79 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди” Янгиликлар

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди”

Яқинда “Шўртан”да мураббийларнинг ўзгариши ўзига яраша шов-шув уйғотгани ҳеч кимга сир эмас.

Хўш бу борада клуб раҳбарининг фикри қандай? “Шўртан”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тарзда кечмоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида “Шўртан” бош директори Облаёр Расуловга мурожаат қилдик. 

- Облаёр ака, Сиздан аввало Александр Волков билан юзага келган воқеа ҳақида сўрамоқчи эдим. ”Шўртан”да узоқ вақт бўлмаган бу мураббийнинг кетиб қолишига нима сабаб бўлганини тўғриси бизга Сиздан бошқа киши аниқ айтиб бера олмаса керак. Шу боис бу борада ўзингизга мурожаат қилгандик?

- Ҳаммасини бир бошидан бошлайдиган бўлсак, гап шундаки, Александр Волковни жамоага олиб келишдан олдин ундан ташқари яна бир қатор номзодлар бор эди. Аммо биз ҳаммасини ўйлаб кўргач, ушбу мутахассисга аниқ таклиф билан чиқдик. Волков билан учрашиб, ҳамкорлик қилиши таклифини берганимда, у бундан хурсанд эканлигини билдирди ва розилик берди. Кейин эртаси куни мураббий Ғузорга етиб борди ва клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказиб, янги бош мураббий сифатида таништирдик. Cўнгра Волков ишга киришди 3-4 кун фаолият юритди. Адашмасам 5-кунига бориб, телефон қилдида тўсатдан “Шўртан”дан кетмоқчи эканлигини айтиб қолди. Клубда ишлашни истамаётган инсонни мажбурлаб ушлаб қолишни маъқул топмадим ва мураббийнинг қарорини қўллаб-қувватлаган холда, бир-биримизга омад тиладик. Александр Волков унгача “Навбаҳор” вариантини нақд қилиб қўйган экан. Шу боис биз билан хайрлашибоқ, тезда наманганликлар сафига бориб қўшилди. Бор гап шу.

- Айтингчи Волковнинг кетиб қолишидан сўнг айнан унинг номзодида тўхталганингиздан афсусландингизми? 

- Йўқ, афсусланмадим. Лекин мураббийни ҳамма ҳам яхши ниятда олиб келади. Волковни биз олий лига жамоасига таклиф этгандик. Лекин у кейинчалик шундай қарорга келди. 

- Кейин бошқарув пости яна Зоир Тўрақуловга ишониб топширилди.

- Ҳа, шундай. Тўрақулов маҳаллий мураббий саналади. Бой тажрибага эга. Кўп йиллардан буён олий лигада фаолият юритиб келмоқда. Бу йил асосий эътиборни қашқадарёлик футболчиларга қаратганмиз. Ушбу мутахассисга ишонишимизнинг боиси ҳам маҳаллий йигитларнинг имкониятини яхши билади. 

- Олиб борилаётган селекция ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Ҳа, қониқиш хосил қиляпмиз. Юқорида айтганимдек, бу йил асосий урғуни маҳаллий футболчиларга қаратганмиз. Мураббийлар штаби билан ҳамфикр бўлган холда, футболчиларни кўриб чиқмоқдамиз. Мана яқинда ўғлим Сардорни ҳам жамоага қайтардик. 

- Сўнгги йилларни “Металлург”да ўтказиб келган Сардор Расуловними?

- Ҳа. Сардор менинг иккинчи ўғлим бўлади. Акаси Комилжон Расулов ўтган йили ўзини ҳакамликда синаб кўрди. “Металлург” устози Рустам ака Мирсодиқовга миннатдорчилик билдирган холда, у кишидан руҳсат олиб, Сардорни “Шўртан”га жалб этдик. Энди у яна жамоамизга ёрдам беради. 

- Ўтган йили клубда моддий қийинчиликлар юзага келгани бор гап. Айтингчи қарздорликлар бартараф этилдими ёки қанчадир миқдорда қолганми?

- Яширмайман, қарздорликлар қисман қолган. Лекин чемпионат стартига қадар ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади. 


Исломбек Рустамбеков. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика