Нуну Кейн ва "Манчестер Сити" ҳақида: "Бу ўтмиш, уни ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Харри "Тоттенхем"нинг бир бўлаги
22 сен 2021 21:37
Янгиликлар
Нуну Кейн ва "Манчестер Сити" ҳақида: "Бу ўтмиш, уни ҳеч нарса ўзгартира олмайди. Харри "Тоттенхем"нинг бир бўлаги
"Тоттенхем" бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту ёзда "Манчестер Сити"га ўтмаган ҳужумчи Харри Кейннинг ўйинига изоҳ берди.
Англиялик футболчи АПЛнинг тўртта ўйинида бирорта гол урмаган. Бу унинг 2015/16 йилги мавсумдан буён ўтказган энг ёмон натижаси ҳисобланади, ўшанда форвард чемпионатнинг илк 6 ўйинида гол ура олмаган.
"Бу ўтмиш. Биз айтадиган ёки қила оладиган ҳеч нарса ўтмишни ўзгартира олмайди.
Харри олдинги ўйинни чап қанотда бошлади, самарали ўйин намойиш этди. Афсуски, биз гол ура олмадик. Бунинг учун имкониятлар етарли эди.
Биз ўйинимизни яхшилайдиган вазиятлар яратишга ҳаракат қиляпмиз. Харри жамоанинг бир бўлаги", — деди португалиялик мураббий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар